
Россия президенти бутун дунёда машҳур одамлар орасида доим юқори ўринларни эгаллаб келади.
Ушбу фикрлар муаллифи Россия етакчисининг миллий қадриятларга қараши ғарб давлатларида катта обрўга эга бўлишининг асосий омили эканига эътибор қаратган. У ўзини ҳаётнинг замонавий либерал қарашларига нисбатан оилавий қадриятларга ва консерватив мардлик тушунчасига хайрихоҳдек кўрсатади.
Журналистнинг ёзишича, Путин Ғарбнинг иқтисодий, ижтимоий ва ҳарбий соҳадаги гегемонлигини менсимаслиги билан европаликларнинг эътиборини тортади. Ғарб ҳукмронлигини инкор қилиб, у дунёнинг глобаль куч сифатида қабул қилинувчи муқобилини яратади. Яъни одамлар Путинда Ғарб дунёсига қарши тура олувчи қудратни кўрадилар.
Шунингдек, Путиннинг шахсий сифатлари ҳам таъкидлаб ўтилган. Европа халқи заковат, ҳазилкашлик, камтарлик ва ўзига хосликни қадрлайди. Россия президенти бошқарувнинг авторитар шаклини ОАВдаги ҳокимиятсиз одам қиёфаси билан мукаммал даражада бирлаштириб келмоқда.