Шарқий иқтисодиёт форуми чоғида Путин Узоқ Шарқ инвесторлари билан учрашувда хитойликлар Россиядан уларга ёқадиган музқаймоқни олиб кета олмасликларини билиб олган. Шундан сўнг у Си Цзиньпинга совға тариқасида музқаймоқ олиб келишга ваъда берган.
Россия Президенти Владимир Путин ХХР раиси Си Цзиньпинга бир қути рус музқаймоғидан олиб келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Мен сизга буни олиб келишга ваъда берган эдим. Сизга музқаймоқнинг бутун бошли қутисини совға тариқасида олиб келдим”, дейди Путин.
Си Цзиньпин совға учун Путинга миннатдорчилик билдирди.
“Совға учун, мазали музқаймоқ учун катта раҳмат. Ҳар сафар Россияга ташриф буюрсам, менга рус музқаймоғини олиб келишларини сўрайман, кейин биз уни уйда еймиз. Сизларда энг зўр қаймоқ бор, шунинг учун ҳам музқаймоқ жуда мазали бўлади. Менга жуда ёқади”, дейди Си Цзиньпин.
Шарқий иқтисодиёт форуми чоғида Путин Узоқ Шарқ инвесторлари билан учрашувда хитойликлар Россиядан уларга ёқадиган музқаймоқни олиб кета олмасликларини билиб олган. Шундан сўнг, у Си Цзиньпинга совға тариқасида музқаймоқ олиб келишга ваъда берган.
Маълумот учун, G20 саммити 4-5 сентябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтади. Унда давлат раҳбарлари асосан “Инновацион, соғлом, изчил ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини барпо этиш” мавзусини муҳокама қиладилар.