...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин: “Террорчиликни йўқ қилиш учун қашшоқликни тугатиш керак”


18:24, 14.12.2017 Олам
 2 893

Владимир Путиннинг фикрича, террорчиликнинг тарқалишининг асосий сабаби, одамларнинг маълумотсизлиги ва моддий таъминотининг етишмаслигидир.

Аввалроқ, бугун Россия президенти Владимир Путин, Кремлда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашаётгани тўғрисида хабар берган эдик. 
 
Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, террорчиликнинг тарқалишининг асосий сабаби, одамларнинг маълумотсизлиги ва моддий таъминотининг етишмаслигидир.
 
Владимир Путиннинг фикрига кўра, террорчиликни батамом йўқотиш учун, одамларнинг фаровонлигини ва маълумотини ошириш ҳамда тарихий адолатсизликларни бартараф этиш борасида ишлаш керак. Шунингдек, “Сурия ва бошқа жойлардаги зиддиятлар иштирокчилари, ўзларининг арзимас мақсадларига эришишлари учун террорчилик гуруҳларидан фойдаланишни тўхтатишлари керак”, деб қўшимча қилган.
 
Унинг сўзларига кўра, террорчилик хавфининг олди олиниши керак. Сурия ва Россиянинг ўзи бу ишни уддалай олмаслиги мумкин, шунинг учун халқаро қўллаб-қувватлаш жуда ҳам муҳим. 
Обил Сафаров

Теглар:Путин Сурия Кремл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!