...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мода оламининг “энг машҳур бренд”и маълум бўлди


17:54, 14.12.2017 Олам
 3 640

Бу бренднинг “энг машҳур бренд” номига сазовор бўлиши, биринчи ўринни эгаллашида, Александро Микеленининг алоҳида ҳиссаси бўлган.

“Google” интернетда 2017 йилда энг машҳур бўлган мода олами брендлари номини эълон қилди.
 
Унга кўра, 2017 йилнинг энг машҳур  мода олами бренди номига “Gucci” сазовор бўлди. “Google” компанияси энг машҳур мода олами брендлари номини эълон қилишда энг кўп, ўз тизимида қидирувга берилган номлардан келиб чиқиб белгилагани ҳақида маълум қилинди. Бу ҳақда “Vogue” журнали маълумот берди.
 
“Gucci” нинг мода оламининг “энг машҳур бренд”и номига сазовор бўлиши, биринчи ўринни эгаллашида компаниянинг креатив йуналишдаги директори Александро Микеленининг алоҳида ҳиссаси бўлгани айтилмоқда, шунингдек компания томонидан машҳур инсонлар билан қилинган ҳамкорлик ҳам бу борада ўзига хос сабаб бўлган.
 
Маълум қилинишича, компания мех маҳсулотидан фойдаланмай қўйганидан сўнг, “Gucci” номи қидирув тизимида кўпроқ қидирила бошланган. Рўйхатнинг иккинчи ўрнини “Louis”, “Vuitton”, учинчи ўрнини эса “Supreme” компаниялари эгаллаган. 
Назокат Зокирова

Теглар:Мода олами Gucci Энг машҳур бренд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!