...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин “биринчи муҳаббати” ҳақида айтиб берди


17:43, 13.12.2016 Олам
 21 789

“Дзюдо ҳаётимнинг бир бўлаги, жуда катта қисми ва мен спорт билан шуғулланишни айнан дзюдодан бошлаганимдан жуда хурсандман. Шунинг учун ҳам мен Япониядан жуда миннатдорман”, дейди Россия раҳбари.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Японияга сафари доирасида агар вақт ва имкон топилса, дунё дзюдо ташкилотларини бошқарувчи “Кодакан” институтига жон деб боришини маълум қилди. Шунингдек, ҳаётининг катта қисми спортнинг шу тури билан боғлиқ эканини айтиб ўтди. Бу хақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
“Дзюдони ҳеч қандай сабабсиз менинг биринчи муҳаббатим, дейиш мумкин. Мен бундан бошқа спорт турлари билан ҳам шуғулланишни ёқтираман: тоғ чанғисида учишни ҳам, сузишни ҳам. Айни пайтда музда хоккей ўйнашни ўрганяпман. Лекин дзюдо ҳаётимнинг бир бўлаги, жуда катта қисми ва мен спорт билан шуғулланишни айнан дзюдодан бошлаганимдан жуда хурсандман. Шунинг учун ҳам мен Япониядан жуда миннатдорман”, дейди Россия раҳбари.
 
Путиннинг Японияга сафари 15 декабрь куни бошланади. Россия раҳбарининг кун чиқар мамлакатга қилган аввалги ташрифларининг бирида у “Кодакан” институти спорт залига ташриф қилган эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Россия Япония Ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!