...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг айтгани амалда: “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” ташкил этилди


12:07, 28.12.2017 Жамият
 3 974

“Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида хорижда ўқиётган ва ишлаётган ёшлар учун Ўзбекистон ёшлари халқаро ассоциациясини тузиш таклифини ўртага ташлаган эди.
 
Президентнинг Мурожаатномасида келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги муассаса шаклидаги “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирликнинг сайтида хабар берилди.
 
Муассаса шаклидаги “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ҳисобланади, дейилади хабарда. 
 

Теглар:Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар