...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентликка сайланмаган Ҳиллари Клинтон телевидениедан нажот топмоқчи


10:32, 26.01.2017 Олам
 2 320

2020 йилда бўлиб ўтадиган сайловлар иштирок этиш учун ҳозирдан ҳаракатни бошлаган Ҳиллари Клинтон ТВ орқали қатор муаммоларни ҳал этиш тараддудига тушган.

Британия ОАВларининг хабар беришига қараганда, 2016 йил АҚШда ўтказилган президент сайловларида мағлуб бўлган Ҳиллари Клинтон 2020 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги сайловларда ўз номзодни қўймоқчи. Бу ҳақда “Dailymail.co.uk” хабар қилди.
 
Таъкидлаш жоизки, 2020 йилда Ҳиллари Клинтон 73 ёшга киради. Табиийки, Трамп ҳам яна бир бор омадини синаб кўради. Бироқ, Трампнинг 2020 йилдан кейин ҳам АҚШ президенти сифатида фаолият кўрсатиши йиллар давомида амалга оширадиган сиёсати, ҳалқ манфаатини ўйлаб қиладиган ҳаракатларига боғлиқ.
 
Бундан ташқари, АҚШнинг собиқ давлат маслаҳатчиси шахсий ТВ-шоусини ташкил қилиш борасида ҳам бош қотирмоқда.
 
Трамп “Американи буюклигича сақлаб қолайлик” сўзларини шиор сифатида сайловолди компаниясида қўллаган эди. Бу билан у орадан 4 йил ўтиб, 2020 йилда бўлиб ўтадиган кейинги президент сайловларигача “Американи яна бир бор буюк қила олиш” режасини амалга ошира олишига барчани ишонтирмоқчи бўлгани.
 
Ҳиллари Клинтон ташкил қилишни режа қилаётган телешоу ҳам тахминимизча сиёсат, одамларни қийнаётган муаммолар ҳақида бўлади. Шу орқали у кейинги сайловларгача ҳалқнинг кўз олдида туриш ва ҳеч бўлмаганда ТВ орқали қатор муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилишни ўйлаётган бўлса, ажаб эмас. 
Умида Якубова

Теглар:Ҳиллари Клинтон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!