...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентлар: Ким ким билан телефонда кўп суҳбатлашади?


09:24, 03.08.2018 Олам
 15 459

Дипломатиянинг бу тури сўнгги пайтларда урфга айланмоқда.

Давлат раҳбарлари  ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун бир-бирлари билан олий даражадаги учрашувлардан ташқари, баъзи бир масалаларни телефон орқали ҳам ҳал қилиши одатга айланган.
 
Дипломатиянинг бу тури сўнгги пайтларда урфга айланмоқда. Шу боис Reuters ахборот агентлиги икки мамлакат – АҚШ ва Россия президентлари қайси мамлакат лидерлари билан симли алоқа орқали мулоқот қилганлигини аниқлади. Натижада ўзига хос “телефон дипломатияси” рейтинги тузилди.
 
Дональд Трамп президентлик курсисига 2017 йилнинг январь ойида ўтирган бўлса, 2018 йилнинг июль ойига қадар 40 дан ортиқ давлат раҳбарлари билан 200 марта қўнғироқлашган.
 
Энг кўп Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқотда бўлган. У 19 ой мобайнида франциялик ҳамкасби билан айрим ҳамкорлик масалаларини нақд 25 марта телефонда ҳал қилган.
 
Унинг симли мулоқотдаги “иккинчи сирдоши” Англия бош вазири Тереза Мей бўлган. Трамп англиялик раҳбар билан 22 марта қўнғироқлашган. Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг телефонда энг кўп мулоқот қилгани Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған бўлган.
 
У 2017 йилнинг январь ойидан 2018 йилнинг июль ойигача туркиялик ҳамкасби билан 28 марта қўнғироқлашган. Путиннинг энг яқин суҳбатдошлари орасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев иккинчи ўринда қайд этилган. Путин ва Назарбоев 17 марта телефонда мулоқот қилган. Путин ҳамда Дональд Трамп эса бир-бирлари билан бор-йўғи 8 бор телефонда гаплашган экан холос.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дональд Трамп Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!