
Абдураҳим Мўминов Икки йилдан бери Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи вазифасини бажариб келаётган эди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг интернетдаги расмий саҳифасидаги маълумотга кўра, Абдураҳим Мўминов фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича вазир муовини этиб тайинланган.
Абдураҳим Мўминов 2016 йилдан бери Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи вазифасини бажариб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Барат Маменов эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган эди.