GM Uzbekistan компанияси иккита оилавий поликлиникани капитал таъмирдан чиқариб, фойдаланишга топширди.
Оилавий поликлиникаларни капитал таъмирдан чиқариш кўрсатмаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июнь ойида Андижон вилоятига ташрифи чоғида берилганди.
Поликлиникаларнинг фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда, биринчи навбатда, халқаро тажриба, аҳоли фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ўрганилди.
Куни кеча фойдаланишга топширилган Бўз ва Қўрғонтепа туманларидаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, уни малакали кадрлар, дори-дармон ва тиббий буюмлар таъминлаш борасида компания томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Тиббий муассасаларининг фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида пойтахтнинг малакали мутахассислар жалб қилинди.
Мазкур лойиҳаларга компания жами 4,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирди. Муассасанинг ишини қайта ташкил этиш натижаси ўлароқ 30 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.