Бизга мобил мухбир орқали етиб келган суратда кўриб турганингиздек, мазкур кўчадан ўтиб бораётган юк машинаси охири лойга ботиб қолди.
Бизга мобил мухбир орқали етиб келган суратда кўриб турганингиздек, мазкур кўчадан ўтиб бораётган юк машинаси охири лойга ботиб қолди. Энди қиш фаслида юриш қанчалик муаммо эканини бир тасаввур қилиб кўринг. Талабалар додини кимга айтишни билишмайди.
Йўлларни таъмирлаш юзасидан қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Бу ахир кеча пайдо бўлиб қолган кўча эмас-ку! Мутасадди ташкилотлардан зарур чоралар кўрилишини кутиб қоламиз.
Лекин танганинг иккинчи томони ҳам бор: агар бўлажак журналистлар таҳсил оладиган даргоҳ шу ҳолда бўлса, нега ушбу йўлни таъмирлаш бўйича керакли жойга мурожаат этиб, уларнинг ўзлари бирор ҳаракат қилишмаган?