...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисида Низом ишлаб чиқилмоқда


15:18, 28.03.2017 Жамият
 4 529

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий этилмоқда.

Жорий йил 28 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида “Олий таълимдан кейинги таълимнинг истиқболлари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда вазирлик ходимлари, ҳамкор ташкилотлар – Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий аттестация комиссияси вакиллари, олий таълим муассасалари раҳбар-ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари, ОАВ ходимлари иштирок этди.

Қайд этилишича, 2013 йилдан ҳозирга қадар фақат 360га яқин тадқиқотчи докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бу эса республикадаги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари учун олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжни қондира олмайди.

Олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасини янада такомиллаштириш, илмий-тадқиқот фаолиятида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ҳамда бир қатор илғор хорижий мамлакатларнинг халқаро амалиётини ўрганган ҳолда 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий этилмоқда.

Биринчиси – диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура ва иккинчиси – диссертация ҳимоя қилиш ва тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизими жорий этилмоқда.

Ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари ва олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилмоқда.

Матбуот анжумани савол-жавобларга бой руҳда ўтди. Унда барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 
Бобур Жалолов
 

Теглар:Таянч докторантура докторантура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар