...
МЕНЮ
ONLINE TV

Польшада совуқдан ҳалок бўлганлар сони ортмоқда


19:07, 03.03.2018 Олам
 4 734

Ҳаво ҳарорати кундузи ҳам ўта совуқ бўлмоқда.

Бугун, 3 март куни Польша полицияси берган хабарларга кўра, ўтган кечада мамлакатда уч киши совуқдан ҳалок бўлган. Бу ҳақда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Таъкидланишича, ҳаво ҳарорати ҳаттоки кундузи камдан-кам -10 даражадан юқори бўлмоқда, кечаси -20 даражагача бўлган. Баъзи жойларда -30 даражага етган.
 
Мамлакатга 23 февралда кириб келган совуқ об-ҳаво натижасида жами 26 киши ҳалок бўлган.
 
Польша Метеорология институти ва Сув хўжалиги совуқ сабабли бир неча кундан бери ҳавфнинг юқори даражаси ҳақидаги огоҳлантиришни эълон қиляпти.
 
Аввалроқ, Европага аномал совуқ кириб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:совуқ Польша 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!