Россия учун Европага асосий савдо йўли Польша орқали ўтар эди.
Россия тўсатдан ҳуқуқий нормалар талқинини ўзгартирди. Энди Польша юк ташувчи машиналари Россияни, рус юк машиналари Польшани 15 февралгача тарк этишлари керак. Бу ҳақда “Newsweek.pl” хабар берди.
Маълумотларга қараганда, олдин Ғарбий Европадан товарлар поляк логистика марказига, ундан кейин эса польшалик ҳайдовчилар уларни Россияга ташиганлар. Бу борада Россия ва Польша ўртасида икки томонлама шартнома бор эди. Ўтган йилнинг декабрь ойида руслар мазкур масала юзасидан бир қанча ҳужжатларга ўзгартириш киритдилар. Энди транзит юк ташиш учун махсус уч томонлама рухсатнома керак .

Украина ва Туркия билан муносабатлардаги кескинликлар туфайли Россия учун Европага асосий савдо йўли Польша эди. Лекин руслар томонидан амалга оширилган бу борадаги ўзгартиришлардан кейин транзит юк ташуви кескин камайиши табиий. Россия учун энди Финландия транзит ҳудуд сифатида роль ўйнаши мумкин.
Руслан Сулаймонов