...
МЕНЮ
ONLINE TV

Польша ва Дональд Туск қарама-қаршилиги: Еврокенгаш раисининг “ёмонлиги” нимада?


17:12, 11.03.2017 Олам
 2 094

Гарчи Тускни ёқлаб овоз берганлар кўпчиликни ташкил этасада, унга қарши чиқаётганлар бошқа масалаларни ўртага ташлаб қаршилар сонини орттиришга урунишмоқда.

Пайшанба куни бўлиб ўтган Еврокенгаш йиғилишида Дональд Туск лавозимига қайта сайлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Эндиликда унинг ваколат муддати 2019 йил охирига қадар узайди. Эслатиб ўтамиз, Туск номзодига 28 мамлакатдан 27таси овоз берди. Ушбу лавозимга қайта сайланиши Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиб кетиши билан боғлиқ музокараларда Тускнинг муҳим роль ўйнашини англатади.

Асли поляк, Европапараст ўнгмарказ партия – “Фуқаролик платформаси” нинг асосчиси ва раҳбари саналган Туск “Ҳуқуқ ва адолат” партияси бошчилигидаги ўз ҳукумати томонидан амалга оширилган ҳаракатларга қаршилик кўрсатишига тўғри келди. Бу ҳақда “Vestifinance.ru” хабар қилмоқда.
 
Жараённинг қандай натижа билан тугаши ҳеч кимни қизиқтирмаётганди. Бироқ, бу Варшава ҳукумати учун кучли зарба бўлди ва хукумат тепасидаги раҳбарларни ғазаблантирди.
 
“Биз Европа Иттифоқи Берлин диктатураси асосида иш кўрадиган бирлашма эканига амин бўлдик”, дейди Польша Ташқи ишлари вазири Витольд Ващиковский.
 
Бироқ, Польша бу жараёнга қаршилик билдирган ягона давлат бўлди. Қолган мамлакатлар, ҳусусан анъанавий марказий европа иттифоқчилари Туск номзодини ёқлашди. Туск эса, эндиликда Brexit бўйича ўта мураккаб келишувларни амалга ошириши, миграция борасидаги музокараларни ўтказиши керак бўлади.
 
Польша бош вазири Беата Шидло, айни пайтда унинг мамлакати ушбу вазиятга жавоб тариқасида, саммит якунларига бағишланган коммюнике(расмий маълумотнома)ни блоклаши мумкинлигини билдирган.

Аммо хужжат бошқа йўл билан тасдиқланиши мумкин. Бу эса Варшава ҳамда ЕИ ўртадасиги алоқаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Туск билан юзма-юз

Польша Венгрия бош вазири Виктор Орбан мамлакатнинг Тускка қарши курашида ҳамроҳ бўлишига умид қилаётган эди. Кутилмаганда, Орбан Европа миллий партиясининг ўнгмарказчи қисмида қолди.
 
Орбан Польша ва ЕИ аъзолари ўртасидаги якдилликка эриша олмади.
 
Шидло шунингдек, Британия бош вазири Тереза Мэйнинг кўпчилик томонга ўтиб олганидан ҳайратга тушди.

Қолаверса, Тускнинг “ЕИнинг ажойиб президенти” эканига оид далилларини қайта келтирди, бироқ Ярослав Качинскийдан фарқли ўлароқ, Германияга ташланишни истамади. Сўнгги кунларда Качинскийнинг тарафдорлари Тускни “немис номзоди” деб ҳам аташган.
Бироз вақт ўтиб, Туск “Эҳтиёт бўлинглар, ҳаммангиз кўприкларга ўт қўяяпсиз, кейинчалик уларни тиклашнинг имкони бўлмайди”, дея фикр билдирди. Албатта бу фикр Польшага қаратилгандир.
 
“Масала” тарихи
Аввалроқ, Польша ҳукумати Тускни ЕИдаги ваколатидан фойдаланиб, мамлакат ички сиёсий ишларига аралашганликда айблаганди.
 
2010 йили Смоленскда ўнлаб мансабдор шахсларнинг ўлимига сабаб бўлган авиаҳалокатда ҳам Качинский Тускни айбалаган эди.
 
Маълумки, ушбу авиаҳалокат натижасида унинг акаси, Польшанинг собиқ президенти Лех Качинский вафот этган.
 
Ҳукумат комиссияси авиаҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган, деган қарорга келган бўлсада, “Ҳуқуқ ва адолат”партияси барчасига Туск ва унинг ҳукумати айбдор эканини билдирган эди.
 
Таҳлилчи мутаҳассисларнинг фикрича, “Ҳуқуқ ва адолат” партиясининг ягона мақсади, Тускнинг 2020 йили ЕИдаги фаолияти тугагач, мамлакат президенти лавозимига “ўтирмаслигига” эришишдир.

Польша ҳукумати эса шошилинч равишда Тускнинг ўрнини “Фуқарлик платформаси” партиясининг бошқа аъзоси Яцек Сариуш-Вольский эгаллаши керак, деган таклифни билдирди. Вольский ўз вақтида Польшани ЕИ таркибига қўшишга ёрдам берган, бироқ ҳеч қачон бош вазир бўлмаган.
 
Сариуш-Вольский номзоди “инқироз”га учрагач, Польша саммитда сўнгги қарор қабул қилишга шошилмаслик лозимлигини маълум қилди. Бироқ саммитда иштирок этган бошқа раҳбарлар иккиланишга сабаб йўқ эканини айтишди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Европарламент раислиги лавозими 2009 йили таъсис этилган. Туск эса, мазкур лавозимга қайта сайланишган эришган иккинчи раисга айланди. Шу билан бирга, у 2007 – 2014 йилларда Польша бош вазири лавозимида ҳам фаолият кўрсатган ва бу лавозимда коммунизм интиқирозидан сўнг, қайта сайланган ягона инсон бўлган.
 
Брюсселда Туск ҳар қандай фикрини очиқчасига баён эта олади. Яқинда у Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг устидан Brexit тортини татиб кўриш истагини билдиргани учун кулганди.
 
Унинг Дональд Трампнинг ўзгарувчан характери Европа олдидаги катта хавфлигини айтганига ҳам кўп бўлмади.
 
ЕИ раҳбарлигига қайта савловлардан сўнг, ўтказилган саммитда ЕИ иқтисодиётидаги ҳолат ва Ғарбий Болқон ўртасидаги зиддиятларнинг ўсиши борасида баҳс давом этди. Саммит, ЕИ келажагига оид ишни Британия бош вазири Тереза Мэйнинг иштирокисиз ҳам бошлайверади. Чунки бу жараёнда 27 раҳбар қатнашмоқда.
Умида Якубова

Теглар:Польша Туск Европа иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!