...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистондаги зиёратгоҳда қонли теракт амалга оширилди


10:19, 06.10.2017 Олам
 2 429

Худкуш террорчи зиёратгоҳга киришга уринганида полициячилар томонидан тўхтатилган ва у бино ёнида ўзини портлатиб юборишга қарор қилган.

Покистон Ислом Республикасининг Белужистон вилоятидаги бир зиёратгоҳда содир этилган портлаш оқибатида 18 киши қурбон бўлди, 27 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Sonhaberler.com” хабар бермоқда.
 
Белужистон вилояти полиция раҳбари Сарфраз Бугти берган баёнотга кўра, воқеа Жхал-Магси шаҳри яқинида рўй берган.
 
Худкуш террорчи зиёратгоҳга киришга уринганида полициячилар томонидан тўхтатилган ва у бино ёнида ўзини портлатиб юборган.
 
Воқеа жойи полиция томонидан ўраб олинган. Жабрланганлар шифохонага етказилди.
 
Портлаш қурбонларидан бири — жангарини тўхтатишга уринган полициячи бўлган. Яна икки нафар полициячи жароҳат олди.
 
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойида Синд вилоятида жойлашган Лал Шоҳбоз Қаландар зиёратгоҳига қилинган ҳужум натижасида 80 киши ҳалок бўлган эди.
 
Теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчи ташкилоти ўз зиммасига олганлиги маълум қилинмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Покистон Террорчилик ҳаракати Худкуш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!