Покистонда христианларнинг Пасха байрами пайтида теракт амалга оширилди
27 март, якшанба куни Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги Гулшан-ва-Иқбол истироҳат боғи болалар майдончасида худкуш террорист ўзини портлатиб юборди. Ҳозирда теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди. Бундан ташқари, 300 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
Портлаш юз берган пайтда боғда кўплаб ота-оналар ўз фарзандлари билан сайр қилишаётган эди. Бу вақтда истироҳат боғида хавфсизлик ходимлари бўлмаган.
Боғга ташриф буюрганларнинг кўпчилиги Покистон христианлари бўлиб, улар Пасха байрамини нишолаётган эдилар. Портлаш болалар майдоначасидан бир неча метр масофадаги узоқликда содир бўлди.
Теракт бўйича жавобгарликни “Жамаат ул-Аҳрор” экстремистик гуруҳи ўз бўйнига олди. Мазкур гуруҳ Покистон толиблар ҳаракати “Таҳрик ва толибон Покистон” террористик ташкилоти шафелиги остида фаолият олиб боради.