Ҳарбий машина Куэтта шаҳридан 150 километр нарида жойлашган Харнай туманидаги йўлда қўлбола портлаш мосламалари пистирмасига дуч келди.
Душанба куни кечки пайт содир бўлган портлаш, Покистон Ислом Республикасининг Белужистон провинцияси ҳудудида содир бўлган. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг фикрига кўра, портлаш оқибатида етти нафар ҳарбий хизматчи вафот этган ва тўрт нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
Ҳарбий машина Куэтта шаҳридан 150 километр нарида жойлашган Харнай туманидаги йўлда қўлбола портлаш мосламалари пистирмасига дуч келди.
Ҳолат юзасидан аниқ маълумотлар келтирилмаган. Тергов ишлари бошлаб юборилди.