...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда талабалар ўққа тутилди


12:09, 01.12.2017 Олам
 2 645

Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти Пешавор шаҳрида жойлашган Қишлоқ хўжалик университети талабалар ётоқхонасида уч номаълум шахс отишма уюштирди.

Бугун, 1 декабрь куни, Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти Пешавор шаҳрида жойлашган Қишлоқ хўжалик университети талабалар ётоқхонасида уч номаълум шахс талабаларга қарата ўқ узди. Жабрланганлар сони 17 нафарни ташкил қилди, улардан 7 таси университет талабалари деб, хабар бермоқда Geo TV телеканали.
 
Гувоҳларнинг айтишича, кўчадан тўхтовсиз ўқ овози эшитилган ва портлаш бўлган.
 
Берилган маълумотларга кўра, ниқоб кийган кимсалар ётоқхонага бостириб кириб, тўхтамай талабаларга қарата ўқ отишган.
 
Воқеа жойига зудлик билан полиция ва ҳарбийлар етиб келишган. Ҳозирда жиноят содир этган шахсларнинг барчаси ҳалок бўлган.
 
Хужум қилган шахслар “Толибон” террористик ҳаракатининг Покистон қаноти “Таҳрик-и-Толибон Покистон” аъзолари эканлиги аниқланди, дея хабар қилди Dawn маҳаллий нашри. 
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Покистон Теракт Талабалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!