...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонда икки поезд тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор


09:41, 15.09.2016 Олам
 2 304

Ҳалокатга жадвал бўйича тартиб билан ҳаракатланмаган поезд сабаб бўлган

Бугун, 15 сентябрь куни Покистоннинг Мултан шаҳрида, Пешавар-Карачи йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган икки йўловчи поезди ўзаро тўқнашиб кетди. Натижада юздан ортиқ киши жабрланди, 4 киши вафот этди. Бу ҳақда “Vesti.ru” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, йўловчи поездларидан бири жадвал бўйлаб ҳаракатланмаётган бўлган.
 
Ҳалокатдан сўнг, йўловчиларнинг барчаси поезддан олиб чиқилган ва яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Баъзи йўловчиларнинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда. Шу сабабли фожиа қурбонлари сони ортиши мумкин. Айни вақтда ҳалокат юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Покистон Йўловчи поезди Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!