Қурбонлардан ташқари яна иккисининг аҳволи жуда оғир дея ҳисобланмоқда.
25 июнь, якшанба куни Покистоннинг Жанубий Вазиристон шаҳрида болалар ўйинчоғига ўрнатилган портловчи қурилманинг ҳаракатга келиши натижасида олти бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда “France Press” агентлиги маҳаллий ҳукумат маълумотига асосланиб хабар берди.
“6-12 ёшгача бўлган болалар ўйинчоқ бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлишди. Қурбонлардан ташқари яна иккисининг аҳволи жуда оғир”, дейилади маҳаллий ҳукумат хабарида.
Ҳозирда маҳаллий полициия портловчи қурилмага оид далилларни ўрганиб чиқмоқда. Шунингдек, шаҳар полиция томонидан қаттиқ назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Покистоннинг шимолий ҳудудидаги Парачинар шаҳрида жойлашган бозорда кучли портлаш ҳодисаси ҳам кузатилганди.
Олинган сўнгги маълумотларга кўра, портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 57 кишини ташкил этган.

Акмал Эшонхонов