
Питбуль ўлжа сифатида қолган болакайни тишлаб, асфальтда бир неча метрга судраб кетган.
Хабарларга қараганда, бир неча болалар кўчада ўйнаб юришганида қўшни ҳовлидаги ит кутилмаганда уларга ҳамла қилишни бошлаган. 3 ёшли боладан каттароқ бўлган бошқа болалар қочишга улгуришган.
Питбуль ўлжа сифатида қолган болакайни тишлаб, асфальтда бир неча метрга судраб кетган. Шу атрофда машинадан ўтиб кетаётган ҳайдовчилар тўхтаб, болани итдан қутқаришган.
Болакай оғир тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган. Айни вақтда у уйида муолажани давом эттирмоқда.