Россия Федерациясининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жабрланганлар рўйхатини эълон қилди.
Россия Федерациясининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жабрланганлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда шифохонага жойлаштирилган 51 киши ҳақида маълумотлар бор. Ҳозирча уларнинг фуқаролиги тасдиқланмаган.
Рўйхатда 4 нафар жабрланувчининг исм-шарифи келтирилмаган, уларнинг туғилган йиллари ҳам тахминан қайд этилган. Бироқ рўйхатдаги айрим исм-шарифлар диққатимизни тортди.
1997 йилда туғилган Умар Турсунов, 1993 йилда туғилган Нуриддин Мелибоев исмлари ўзбекистонликларга хос. Юқорида таъкидлаганимиздек, ҳозирча уларнинг фуқаролиги ҳақидаги маълумотлар чоп этилмаган. Ўзбекистон элчихонаси ҳам бу ҳақда баёнот бермади. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.