...
МЕНЮ
ONLINE TV

Петербургдаги теракт ижрочиси Россия фуқаролигидан маҳрум бўлди


11:08, 22.04.2017 Олам
 3 370

Ака-ука Азимовларнинг отаси фуқаролик олишни сўраб мурожаат қилганида, ўғиллари ҳақида нотўғри маълумот берган.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Петербург метросида содир этилган терактга алоқадор кимсаларга фуқароликни беришни бекор қилди. Хусусан, худкуш-террорчи Акбар Жалилов Россия фуқаролигидан маҳрум этилган.
 
Теракт ташкилотчиси дея гумон қилинаётган Аброр Азимовга Россия фуқаролиги бериш тўғрисидаги Ички ишлар вазирлиги қарори бекор қилинди. Унинг укаси Акром Азимов ҳам Россия фуқаролигини олмайдиган бўлди.
 
Терговчиларнинг маълумотларига кўра, Акром Азимов теракт учун маблағ етказиб турган. Бундан ташқари, халқаро террорчилар билан ҳам алоқа ўрнатишни ташкил қилган.
 
Перм шаҳри Свердловский туман суди ака-ука Азимовларнинг отаси фуқаролик олишни сўраб мурожаат қилганида, ўғиллари ҳақида нотўғри маълумот берганини аниқлаган.
 
Аввалроқ, махсус хизмат вакиллари терактни буюртма қилган кишини топишгани ҳақида хабар қилишганди. Бироқ унинг исми ҳозирча ошкор этилмаяпти. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Теракт Петербург метроси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!