Қўлга олинган 6 кишининг барчаси Марказий Осиё фуқаролари бўлишган.
3 апрель куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри метросида портлаш содир бўлди. Худкуш-террорчининг ўзини-ўзи портлатиши оқибатида қурбон бўлганлар сони 16 нафарга етди. 21 апрель куни шифохонада бўлган 56 ёшли аёлнинг жони узилди. Яна 24 нафар жабрланувчи шифохонада қолишган. Федерал хавфсизлик хизмати вакиллари терактга алоқадор бир неча кишиларни қўлга олгани ҳақида маълум қилганди. Россия ОАВларида улар ҳақида тўлиқ маълумотлар чоп этилди.
Терактни 22 ёшли қирғизистонлик Акбаржон Жалилов амалга оширгани ҳақида хабар берган эдик. ДНК таҳлили ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
Унга теракт уюштиришда ёрдам берган гумонланувчи шахсларнинг биринчиси 6 апрелга ўтар кечаси қўлга олинди. Товаришеский проспектидаги 22-уйда ўтказилган тезкор операция жараёнида 6 киши ҳибсга олинди. Уйдан эса 3 апрель куни метрода портлаган бомбага ўхшаш портловчи воситанинг элементлари топилган.
Қўлга олинган 6 кишининг барчаси Марказий Осиё фуқаролари бўлишган. Айрим манбаларда қайд этилишича, уларнинг 2 нафари уюштирилиши режалаштирилган терактда ўзини-ўзи портлатиши лозим эди. Улар 2 июнга қадар ҳибсда сақланади.
Бир вақтнинг ўзида Акбар Жалиловнинг шериги деб гумон қилинган яна 2 киши ҳам қўлга олинди ва 3 июнга қадар ҳибсда ушлаб турилади. Улар яшайдиган уйдан пистолет ва граната топилган.
17 апрель куни терактни ташкиллаштиришда гумон қилинган шахс – Аброр Азимов қўлга олинди. Хабарларга кўра, у худкуш-террорчини шахсан ўзи тайёрлаган. Унинг акаси Акром Азимов ҳам бир кун ўтиб, қўлга олинган. У молиявий томондан қўллаб-қувватлаган.
Ҳибсдаги шахслар:
Шоҳиста Каримова, 45 ёш
Шоҳиста Каримова суд жараёнида Ўзбекистон фуқароси эканлигини, ажрашган, 3 боланинг онаси эканлигини айтган. Рус тилида гапиришга қийналган, унга таржимон ёрдам берган. Москвадаги “Лесное” кафесида ишлаган. Аёл қўлга олинганида, унинг сумкасидан Ф-1 гранатаси, 2 та саноат детонатори, микросхема топилган. Унинг адвокати Мусо Абдуваҳобов қуролларни унинг сумкасига қасддан солиб қўйишган, дея баёнот берди. “Унга қаранг, у мутлақо беайб киши. 25 йил Ўзбекистонда яшаган. Москвага эса ўтган йилнинг сентябрь ойида келган ва ҳеч қачон Санкт-Петербургда бўлмаган. Акбар Жалилов билан ҳам таниш эмас”, дейди Шоҳиста Каримованинг адвокати. Аммо суд уни ҳибсдан озод этмади.
Содиқ Ортиқов, 39 ёш
Содиқ Ортиқов Тожикистонда туғилган. Сўнгги 15 йил давомида Россияда ишлаган. Судда у “Лесное” кафесида ишлаганини маълум қилди. У қўлга олинганида, ёнидан Макарова пистолети топилган. Аниқланишича, Акбар Жалилов теракт содир этишидан аввал “номаълум кимса”га телефон қилган, бу инсон эса Содиқ Ортиқов билан боғланган. Бундан ташқари, Жалилов охирги марта март ойида Ўш шаҳрига бориб келганидан сўнг, дарҳол Санкт-Петербургга кетмаган. Бир муддат Москвада қолган. У Москвада Содиқ Ортиқов билан бирга яшаган бўлиши мумкин. Аммо Ортиқов судда терактга алоқадор эмаслигини таъкидлаган.
Иброҳим Эрматов, 23 ёш
Қирғизистонлик Эрматов акаси билан уй таъмирлаш билан шуғулланган. У судда Акбар Жалилов билан таниш бўлганлигини, у билан 2015 йилда “Суши Wok” кафесида ишлаганини маълум қилди. Унинг айтишича, у яшайдиган уйда бомба сақланганини билмаган. У ИШИД каби террорчилик гуруҳларга алоқадор эмаслигини таъкидлаб ўтган.
Аъзамжон Маҳмудов, 23 ёш
Маҳмудов Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятида туғилган. 3 йилдан буён Петербургда яшайди, расмий равишда ҳеч қаерда ишламайди ва рўйхатдан ўтмаган. У судда ўзини ҳимоя қилиш учун ҳеч нима демаган. Рус тилида гапиришга қийналган ва таржимон орқали барчасини суд ҳукмига ҳавола қилган.
Дилмурод Мўйдинов, 20 ёш
Мўйдинов Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан. 9-синфни тамомлагач, Петербургга келган. Эрматов ва Жалилов билан бирга суши-барда ишлаган. Судда у ўз айбини тан олмаган, сурункали бронхит билан хасталанганини маълум қилган.
Сайфулла Ҳакимов, 39 ёш
Асли ўзбекистонлик, лекин Қирғизистон фуқароси Сайфулла Ҳакимов оилали, 3 фарзанднинг отаси. Петербургда 2017 йил декабргача рўйхатдан ўтган. Норасмий равишда қурилишда ишлаган. Таржимон орқали судда иштирок этган Ҳакимов инфарктни бошидан кечирган ва юрак хасталиги туфайли 2-гуруҳ ногиронлиги бор.
Баҳром Эргашев, 39 ёш
Қирғизистон фуқароси бўлган Баҳром Эргашев Петербургда қурилиш ишларида ишлаган. Уни қўлга олишганида қаерда бўлганини аниқ айта олмаган. Оилали, 3 фарзанди бор.
Муҳаммадюсуф Мирзолимов, 21 ёш
Мирзолимов Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан. У Россия фуқаролигини олган. У ҳам Жалилов, Эрматов ва Мўйдинов каби “Суши Wok” кафесида ишлаган.

Дурдона Расулова