...
МЕНЮ
ONLINE TV

Петербург теракти тахминий буюртмачисининг исми ошкор қилинди


12:34, 22.04.2017 Олам
 5 383

Абу Салоҳ ал-Ўзбекий Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлиб, Сурияда жанг қилувчи “Тауҳид вал-Жиҳод” гуруҳининг етакчиси ҳисобланади.

Россия тергов қўмитаси ва Федерал хавфсизлик хизмати Санкт-Петербург метросида юз берган теракт буюртмачиси Абу Салоҳ ал-Ўзбекий тахаллусли террорчи эканлиги борасида маълумотни текширмоқда. Бу ҳақда “Gazeta.ru” нашри хабар берди. 

Абу Салоҳ ал-Ўзбекий Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлиб, Сурияда жанг қилувчи “Тауҳид вал-Жиҳод” гуруҳининг етакчиси ҳисобланади. 

Суриядаги террорчилик гуруҳига раҳбарлик қилишидан аввал у Санкт-Петербургда яшаган, “Газель” автомобили ҳайдовчиси сифатида ишлаган. Кейин эса Иордания мадрасасида ўқиш учун кетган. Ўқишдан сўнг, у Сурияга борган. 

Айни вақтда терговчилар унинг Петербургдаги терактга алоқадорлигини текширишмоқда. Мазкур терактни у буюртма қилган бўлиши мумкин. Ҳозирча ҳақиқий исми аниқланмаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Санкт-Петербург Теракт Буюртмачи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!