Владимир Путин яқин вақтлар ичида Керч бўғозидаги воқеага ўз муносабатини билдиради.
Песковнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин яқин вақтлар ичида Керч бўғозидаги воқеага ўз муносабатини билдиради.
“Президент буни қачон лозим топса ўшанда қилади”, деган у журналистларга.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, бундай ташвиқотларни аҳамияти ва хавфини нотўғри баҳолаш хато бўлади. Бу президент учун бу жуда жиддий масала.
“Биласизми, у мазкур ташвиқотчилик ҳаракатлари ҳақида маълумотларни чегарачилар ва тегишли идоралардан олди. Вақти келганда президент керакли изоҳни беради”, деб қўшимча қилган Песков.
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни Украина Ҳарбий денгиз кучларига қарашли учта кема “Бердянск”, “Никополь” ва “Яны Капу” кемаларини Азов денгизида Россия ҳудудига ўтганда қўлга олганди. Улар кемалар одатда ўтадиган Керч бўғозидан 50 километр узоқлашиб кетганди.
Кемалар қўлга олингач, Украина Хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш таклифини билдирди. Президент Пётр Порошенко эса бу таклифни ўз қарори билан қўллаб-қувватлади. Эндиликда Украина ОЛий Радаси мазкур таклифни қўллаб-қувватласа мамлакатда 1 январгача ҳарбий ҳолат жорий қилинади.