...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бензин ошгани ортидан бошланган намойишлар нимага олиб келди?


17:43, 27.11.2018 Олам
 5 309

Норозилик намойиши натижасида кўплаб жароҳатланган ва қўлга олинганлар бўлган.

Францияда жорий йил 17 ноябрь кунидан бери ёқилғи нархининг ошгани муносабати билан норозилик намойишлари давом этяпти. Париж ва мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида сариқ нимча кийган намойишчилар кўчаларга чиқди.
 
Тартибсизликлар вақтида Париж кўчаларида ўт қўйиб юбориш, биноларга зарар етказиш ҳоллари кузатилган. Эйфел минораси томоша учун ёпилган. Полиция намойишчилар билан қўпол муносабатда бўлиб, кўзни ачиштирувчи газдан ҳам фойдаланган, мусулмонларга нисбатан ирқчилик характеридаги ҳужумлар бўлган.
 
Норозилик намойиши натижасида кўплаб жароҳатланган ва қўлга олинганлар бўлган. Намойишчилар кўплаб автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларига кириш йўлакларини тўсиб қўйган.
 
24 ноябрь куни Франциянинг Париж ва бошқа кўплаб йирик шаҳарларида 1600 га яқин норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва унда 106 мингга яқин одам қатнашди.
 
17 ноябрь куни бутун Франция бўйлаб икки мингга яқин норозилик акциялари ўтказилди. Уларда жами 287 мингга яқин одам қатнашди. Намойишчилар кўчаларда баррикадалар қуриб, нефть омборхоналарига киришни тўсиб қўйган.
 
Полиция акцияга аралашиб, Елисей майдонига йиғилган намойишчиларга қарши резина таёқ ва кўзни ачиштирувчи газдпн фойдаланган.
 
Елисей саройи олдига йиғилган 1200 нафарга яқин одамлар Франция президенти Эммануэль Макроннинг истеъфоси сўралган плакатларни кўтариб чиққан. Намойишчилар президент саройига киришга уринганда полиция томонидан тўхтатиб қолинган.
 
Биринчи куни акцияларда 287 минг одам қатнашган. Аммо кейинги кунларда уларнинг сони камайиб кетган. Иккинчи куни намойишчилар сони 40 мингни, олтинчи куни эса бор йўғи 5 мингни ташкил қилган.
 
24 ноябрдаги акцияда намойишчиларнинг сони янада озайган, бироқ энди улар агрессивроқ кайфиятда бўлган.
 
Акциялар вақтида икки киши ҳалок бўлган ва 780 нафари жароҳатланган, шу жумладан, 141 нафар ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам. Қўлга олинган сони 794 нафарга етган.

Картинки по запросу протесты в франции желтые жилеты

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 ноябрдан Ўзбекистонда ҳам бензин ва дизел ёқилғиси нархи кўтарилди ва қуйидаги ҳолатга келди:
 
AI-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
AI-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
Дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр;
 
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда ЭКИҲ 1 ноябрдан 202 730 сўмга тенг бўлиб турибди.
 
Францияда эса бензин нархи бугун қуйидагича бўлди:
 
Бензин 95-E10     1,436 евро;
Бензин 95   1,459 евро;
Бензин 98   1,526 евро;
Дизель        1,463 евро;
Газ (LPG)   0,859 евро;
 
Шу ўринда, Францияда 2018 йил июль холатига кўра энг кам иш ҳақи 1 498,47 евро яъни, 14 млн 97 минг сўмга тенг.

Похожее изображение
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Франция Ёқилғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!