Эштон Картер бу ҳақда АҚШ Сенати қуролли кучлар қўмитасидаги чиқишида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Картер АҚШ учун бешта глобал стратегик таҳдидларни санаб ўтди, булар: Россия, Хитой, Шимолий Корея, Эрон ва терроризмдир. Картернинг айтишича, Мудофаа вазирлигининг бюджети ана шу таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Шу ўринда, Картер Россия ва Хитойни “Ҳарбий тузлимаси ривожланган рақиблар”, – деб атади. “Хавфсизлик соҳасидаги бугунги вазият 25 йил олдингисидан кескин фарқ қилади. У янги инвестиция ва ҳаракат талаб этади”, – дейди Картер сенаторларга.
Пентагон янги бюджет базаси учун 523.9 дан 582.7 миллиард доллар керак эканлиги ва ундан 58.8 милларди хорижий операцияларни молиялаштириш учун сарфланишини маълум қилди.
АҚШ армияси матбуот котиби Патрик Мерфининг айтишича, Пентагоннинг 2017 йилга мўлжалланган бюджети минимал адекват ҳисобланади. Аввалроқ, АҚШ президенти Барак Обама мудофаа харажатларини 27 миллиард долларга камайтирмоқчи эканлиги ва бу бир қанча йирик қуролли дастурларнинг қисқартирилишига олиб келиши мумкинлиги айтилган эди, дейилади хабарда.