Авиаҳужумлар натижасида афғон халқи, жумладан, аёллар ва ёш болалар ҳам қурбон бўлишган.
Пентагон спикери Дана Уайтнинг таъкидлашича, гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам сешанба кунги рейд давомида йўқ қилинган. Маълум бўлишича, Абу Сайид Афғонистонда 2016 йил июль ойидан бери ўлдирилган учинчи ИШИД раҳбари ҳисобланади.
Шифокорларнинг хабар беришича, авиаҳужумлар натижасида афғон халқи, жумладан, аёллар ва ёш болалар ҳам қурбон бўлишган.
“Авиазарбалар оқибатида 8 киши жароҳат олган, барчаси маҳаллий фуқаролар бўлиб, қурбонлар орасида 5 нафар аёл киши, 2 нафар бола ва бир нафар йигит бор”, дейилади хабарда.