Халқаро паралимпия қўмитаси Россия спортчиларини доппинг можароси туфайли Рио Паралимпиясида иштирокини бекор қилган эди.
Нашрнинг ёзишича, аввалроқ, Беларусь Паралимпия қўмитаси раиси Олег Шепель “Говорит Москва” ахборот порталига берган интервьюсида беларуслик спортчилар Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида россиялик ҳамкасблари билан бирдамлик белгиси сифатида Россия байроғини кўтариб чиқишга тайёр эканини таъкидлаган.
Шундан сўнг, Халқаро паралимпия қўмитаси (ХПҚ) Беларусга Рио-де-Жанейродаги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида Россия байроғини кўтариб чиқишни тақиқлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 августида ХПҚ раҳбари Филипп Крэйвен Россия паралимпиячилари Рио-де-Жанейрода мусобақалардан четлатилгани ҳақида маълум қилган эди. Россиянинг Халқаро арбитраж судига қилган мурожаатига қарамасдан қарор ўз кучида қолди.
Маълумот учун, Рио Паралимпия ўйинлари 7 сентябрдан 18 сентябргача бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада 176 давлатдан 4350 нафар спортчи иштирок этади. Паралимпия ўйинларида Ўзбекистондан 50 нафар спортчи қатнашади.