Айни вақтда Жанубий Кореяда Бош вазир Хван Гё Ан вақтинча президент лавозимини эгаллаб турибди.
“БМТдаги ўн йиллик тажрибам Жанубий Кореянинг тараққиётига хизмат қила олса, кейинги фаолиятимни Корея Республикасига бағишлашга тайёрман”, дейди Пан Ги Мун.
Бош котиб Жанубий Кореянинг турли соҳа вакиллари билан учрашув ўтказиш истагида. У аҳолининг бу борадаги фикрини ўрганмоқчи. Шундан кейингина Пан Ги Мун президентлик лавозимига даъвогарлик қилиши борасида сўнгги қарорини баён қилади.
Пан Ги Мун ҳозирча қайси сиёсий партиядан номзод сифатида қўйилиши номаълум, аммо “Халқ партияси” бош котибни ўзларининг сиёсий партиясига таклиф қилмоқда.
Пан Ги Муннинг БМТ Бош котиби лавозимидаги фаолияти шу йил 31 декабрда якунланади . Унинг ўрнини Португалия собиқ вазири Антониу Гутерреш эгаллайди.
9 декабрь куни Жанубий Корея президенти Пак Кин Хега импичмент эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Собиқ президент мамлакат сиёсий ҳужжатларини дугонаси билан бўлишгани учун норозиликларга учраганди.
Айни вақтда Жанубий Кореяда Бош вазир Хван Гё Ан вақтинча президент лавозимини эгаллаб турибди.
Жанубий Кореяда президент сайлови 2017 йил декабрь ойида ўтказилиши мўлжалланмоқда.