
Ғофуров Омон Файзуллаевич 1984 йил 14 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий.
Кун тартибидан Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбариятидаги ўзгаришлар масаласи ўрин олди.
Шу вақтга қадар Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори лавозимида ишлаб келган Фарҳод Магаметов ўз вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Омон Ғофуров ЎзПФЛ бош директори этиб тайинланди.
Маълумот учун, Ғофуров Омон Файзуллаевич 1984 йил 14 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий.
Шунингдек, Ғофуров Омон Файзуллаевич Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.
Фаолияти давомида спорт ташкилотлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигида турли лавозимларда ишлаган. Рус, испан ва инглиз тилларида сўзлаша олади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол федерациясининг ҳисобот ва сайлов конференцияси бўлиб ўтди ва унда Умид Аҳмаджонов ЎФФнинг янги президенти сифатида таништирилганди.