
Али Уфа шаҳрига бундан бир ой олдин келган ва севиб қолганини айтиб, турмуш қуришни таклиф қилган.

Бугун, интернет тармоғида бу йигит билан қизнинг суратлари кенг тарқалмоқда. Йигитнинг исм шарифини хорижий оммавий ахборот воситалари Али Кулбаев деб беришмоқда. Қизнинг исми-шарифи эса, Шаҳноза Абдиқаюмова бўлган.

23 ёшли Шаҳноза Абдиқаюмова ҳам Ўзбекистонда туғилган. Улар ижтимоий тармоқ орқали танишган ва сўнгги бир йил давомида ижтимоий тармоқ орқали гаплашиб юрган. Али Уфа шаҳрига бундан бир ой олдин келган ва севиб қолганни айтиб, турмуш қуришни таклиф қилган.
Али Кулбаевнинг ижтимоий тармоқда қолдирган охирги ёзуви “Ортга йўл йўқ, фақат олдинга”, деб ёзилган.
Ҳозирда Али Кулбаев, касалхонанинг қайта жонлантириш бўлимида ётибди. Шифокорлар унинг соғайиб кетишига ишонч билдиришаяпти. Соғайганидан сўнг, қотилликда айбланиб, судланиши кутилмоқда.