
Қўшма штатларда виза олиш имкониятини берувчи “Green Card” лотереясида ўзбекистонликлар фаол иштирок этишади.
2015 йилда 14 миллиондан зиёд иштирокчиларнинг 12 фоизи Гана фуқаролари бўлган. Қарийб 1,5 миллион номзодлар эса Ўзбекистон аҳолисига тўғри келди. Иштирокчилар умумий сонининг 10 фоизини ўзбекистонликлар ташкил қилган. Бу борада учинчи ўринни Украина банд этди. 1 миллиондан зиёд киши Украина фуқароларини ташкил этди.
“Грин-карта” иммигрантлар дастурида виза олишга муваффақ бўлганлар орасида ҳам ўзбекистонликлар кучли ўнликка киришган. Бу борада Ўзбекистон бешинчи поғонада қайд этилган. 2016 йилда 2366 нафар ўзбекистонлик визага эга бўлган.