...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик йигит Волгоградда нохуш воқеа қурбони бўлди


13:05, 20.04.2017 Олам
 4 028

Эҳтиётсизлик сабаб юзага келган портлаш оқибатида олинган тан жароҳати туфайли йигит ўша оннинг ўзида жон берган.

Россиянинг Волгоград вилоятида Ўзбекистон фуқароси иштирокида нохуш воқеа юз берди. Бу ҳақда “Interfax” агентлиги хабар бермоқда.
 
Аниқланишича, 21 ёшли ўзбекистонлик йигит Волгограддаги пиёзни қайта ишлаш омборхонасида ишлаган. Иш қилаётган вақтида йигит Улуғ ватан уруши давридан қолиб кетган снарядга кўзи тушган. Унга қизиқиши ортган йигит кутилмаган портлаш қурбонига айланди.
 
Терговчилар йигитни эҳтиётсизлик сабаб юзага келган портлаш оқибатида олинган тан жароҳати туфайли ўша оннинг ўзида жон берганини хулоса қилишди. Айни вақтда текширувлар давом этмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Волгоград Россия Снаряд портлаши Ўзбекистон фуқароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!