
Полвонлар умумий ҳисобда 15 та медални қўлга киритгандилар.
Унда ўзбекистонлик полвонлар умумий ҳисобда 15 та медални қўлга киритгандилар.
Бугун, 9 март куни Бирлашган кураш дунёси халқаро ассоциацияси спортчиларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Янгиланган рейтингда уч нафар эркин курашчи - Аббос Раҳмонов (-61кг), Рашид Қурбонов (-79кг) ҳамда Магомед Ибрагимовлар (-97кг) ўз вазн тоифаларида дунё рейтингида биринчи ўринга кўтарилиб олдилар.
Фото: http://olympic.uz/upload__/files/erkin_kursh.jpg
Эслатиб ўтамиз, Бишкекдаги баҳсларда Аббос Раҳмонов бронза, Рашид Қурбонов кумуш, Магомед Ибрагимов эса олтин медалларни қўлга киритганди.
Эътибор берган бўлсангиз Осиё чемпионати яқиндагина якунлангани сабабли вазн тоифаларда асосан қитъадошларимиз етакчи ўринларда қайд этилишган.