1985 йилда туғилган Рустам Шукуров, 1982 йилда туғилган Санжар Аъзамов ҳамда Нодир Юнусовлар одам савдосида айбланмоқда.
2005 йилнинг июнида АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати ҳамда АҚШ ички хавфсизлик Департаменти ўзбекистонлик фуқаролар ва ноқонуний муҳожирларни ишга жойлаштириш билан шуғулланган “Giant Labor Solutions” компаниясига нисбатан суриштирув ишларини бошлаган. Махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари тўрт йил давомида GLS компанияси фаолиятини назорат қилган.
2009 йил майда компанияга меҳнатга мажбурлаш ва хорижликлар билан меҳнат шартномаларини тузишда фирибгарлик қилиш бўйича айблов эълон қилинган.
Ташкилотнинг бир нечта аъзоси қўлга олинди ва одамфурушларнинг 40 дан ортиқ қурбонлари Канзас-Сити ва Сент-Луис, Миссурида озод этилди. Бироқ, GLSнинг баъзи аъзолари қочишнинг уддасидан чиқишди, улар орасида 1985 йилда туғилган Рустам Шукуров, 1982 йилда туғилган Санжар Аъзамов ҳамда Нодир Юнусовлар бўлган.
2010 йил январь ойида АҚШ суди GLS ходимларига нисбатан мажбурий меҳнатга алоқадорлик ва хорижликлар билан меҳнат шартномаларидаги фирибгарликнинг 20 ҳолати бўйича айблов қарорини чиқарди.