1991 йилда таваллуд топган модель 2015 йилнинг 19 ноябрь куни турмушга чиққан эди.
Маълумотларга қараганда, Рустам ва Азиза қиз фарзандли бўлишган. Айни дамда ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари ижтимоий тармоқлар орқали Ҳалиловани табриклашмоқда.
Азиза Ҳалилова фаолиятини моделликда бошлаган бўлиб, хонандаликка ҳам қўл урганди. У қўшиқчиликдаги ижоди давомида бор-йўғи 8та қўшиқ куйлаган, холос. Тингловчилар уни “Афруз” гуруҳи билан куйлаган дуэти орқали яхши танишади. Шунингдек, у суратга тушган “Янги бой” фильми ҳам томошабинлар орасида анча оммалашган эди.
1991 йилнинг 10 январида таваллуд топган актриса Малайзияда таҳсил олди ва бир қатор таниқли брендларнинг рекламаларида иштирок этди. Моделлик фаолияти билан профессионал даражада шуғулланиб келаётган Ҳалилова 2015 йилнинг 19 ноябрь куни тадбиркор Рустам Авезовга турмушга чиққан эди.
Фурсатдан фойдаланиб, Азиза Ҳалиловани ҳаётидаги қувончли воқеа билан муборакбод этиб, она ва болага сиҳат-саломатлик тилаймиз.