...
МЕНЮ
ONLINE TV

Герцогиня Кейт Миддлтоннинг синглиси турмушга чиқмоқда


14:09, 20.07.2016 Кино
 4 245

Жеймс ва Пиппанинг тўйлари 2017 йилда бўлиб ўтиши мумкин.

Герцогиня Кейт Миддлтоннинг 32 ёшли синглиси Пиппа Миддлтон миллионер-инвестор Жеймс Мэттьюсга турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда “Dailymail.co.uk”  нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, улар ўртасида муҳаббат учқунлаганига бир йилдан ошган. Танишганларидан кейин икки ўтгач, улар бирга яшай бошладилар. Танишувдан 6 ой ўтиб, Жеймс Пиппага турмуш қуриш таклифини билдирди. 
 
“Daily Mail” нашрининг ёзишича, Жеймс ва Пиппанинг унаштирув маросимлари қоидаларга кўра бўлган, яъни Жеймс Пиппанинг қўлини отаси Майклдан сўраган. Буни эшитган Пиппа эса ҳайратда қолган.
 
Тахминларга кўра, Миддлтон ва Мэттьюснинг тўйлари 2017 йил бўлиб ўтади. Тўйга Британия қироллик оиласининг барча вакиллари таклиф қилинади.
 
Маълумот учун, Жеймс ва Пиппа 2012 йилда ҳам бирга эдилар. Аммо баъзи сабабларга кўра, улар ажралишган ва дўстона муносабатларни сақлаб қолишган эди. 2013 йилда Пиппа брокер Ник Жексон билан учрашишни бошлаган. Аммо октябрь ойида уларнинг муносабатлари якунига етган.
Умида Якубова

Теглар:Герцогиня Пиппа Миддлтон Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!