Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органлари ўзбекистонлик қизнинг жабрланиши бўйича текширув бошлаган.
Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органлари ўзбекистонлик қизнинг жабрланиши бўйича текширув бошлаган.
Воқеа соат 17:30 ларда “Большевиков” кўчасидаги “Белые ночи” меҳмонхонасида содир бўлган. Қиз меҳмонханинг 3-қаватидаги хона ойнасидан пастга қулаган.
Жабрланувчи Александровский шифохонасига ётқизилган. Маълум бўлишича, унинг аҳволи оғир, бир нечта жойи синган ва умуртқада жароҳатлар мавжуд.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари қиз билан меҳмонхона хонасида бирга бўлган 60 ёшли ҳамроҳини сўроқ қилган.