...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик қалбаки паспорт эгалари қўлга олинди


19:12, 28.11.2017 Олам
 4 627

Тергов жараёнида паспортларнинг қалбаки эканлиги исботланса, уларга 6 ойга қадар қамоқ жазоси берилиши мумкин

Россиянинг Рязан вилояти Миграция масалалари агентлиги ҳамда ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир натижасида қалбаки паспорт билан Рязанда яшаб юрган ўзбекистонлик фуқаролар аниқланди.

Россия Миграция масалалари агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистондан экани айтилган 5 фуқаро Қирғизистон Республикаси фуқаролик паспортида бўлишган ва текшириб кўрилган ушбу паспортларнинг қалбаки эканлиги аниқланган.

Маҳаллий аҳолининг полицияга хабар беришича, Рязандаги Войков кўчасидаги уйлардан бирида яшаган фуқаролар маҳаллий аҳоли диққатини тортишган ва шу сабаб полиция бундан хабар топган.

Текширув жараёнида ўзбекистонлик 24 ва 34 ёшлар оралиғидаги йигитлар Россияга Ўзбекистон фуқаролик паспортида келишган ва шу ердан Қирғизистонннинг қалбаки паспортларини сотиб олишган.

Бу ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 327-моддаси 3-қисмига биноан жиноят иши қўзғатилган. Агарда тергов жараёнида паспортларнинг қалбаки эканлиги исботланса, уларга 6 ой қамоқ жазоси берилиши мумкин. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Қирғизистон паспорти Ўзбекистонлик 5 нафар фуқаро Қалбаки Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!