...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик комиссар жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди


12:24, 05.07.2018 Спорт
 3 215

Швеция – Англия ўртасидаги учрашув 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Ўзбекистонлик комиссар Олим Арифов ЖЧ-2018 чорак финалидан ўрин олган ўйинда комиссар сифатида ишлайди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди.
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган 4 та ўйинда, шунингдек, 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия – Мексика жамоалари ўртасидаги учрашувда комиссар сифатида ишлаганди.
 
Эндиликда Олим Арифовга чорак финалдан ўрин олган Швеция – Англия ўйини топширилди.
 
Маълумот ўрнида, ЖЧ-2018 чорак финалдан ўрин олган Швеция – Англия ўртасидаги учрашув 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олим Арифов ЖЧ-2018 Швеция Англия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!