12 февраль куни “Локомотив” клуби Тошкентда БАА жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта гол урганди.
Алибоевнинг майдон марказидан урган голига бир кун давомида ўтказилган сўровномада 3416 нафар иштирокчи овоз берган.
Икром Алибоевга энг яқин келган Аҳмад ал Ҳошимининг голига 3214 киши овоз берган. “Энг чиройли гол” номинациясида яна икки футболчи Ле Донг Гук (229, 3%) ҳамда Мислав Орвич (44, 1%) лар ҳам иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” 1-турда БААнинг “Ал-Ваҳда” жамоасини қабул қилиб, йирик 5:0 ҳисобида зафар қучганди. Икром Алибоев эса ушбу ўйинда дубль муаллифига айланган.