...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик аёлни “Толибонлар” зўрлаб, ўлдирди


18:24, 14.07.2018 Олам
 34 741

Афғонистоннинг Шимолий ҳудудида “Толибон” ИШИДнинг аёл жангариларини асирга олди.

Бугун, 14 июль куни Афғонистоннинг Шимолий Жузжон провинциясида “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари ИШИД террористик гурухининг 3 нафар жангари аёлларини йўқ қилди. Бу ҳақда “Khaama Press” агентлиги маълум қилди.
 
Афғонистон Миллий армияси маълумотларига кўра, толибонлар Жузжон провинциясида келиб чиқиши ўзбекистонлик ҳамда чеченистонлик бўлган “Ислом давлати” террористик гурухининг 3 нафар жангари – аёлларини асирга олган, зўрлаган ва ўлдирган.
 
Ушбу холат провинциядаги таъсир доираларини кенгайтиришга қаратилган жангари гуруҳлар ўртасидаги кураш доирасида рўй берган. Тўқнашув вақтида ИШИД террористик гурухидан 12 нафар жангари халок бўлган, 33 нафари яраланган. “Толибон” гуруҳидан эса уч нафар жангари ҳалок бўлган саккиз нафари яраланган.
 
Маълумот ўрнида, Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари ҳозирги кунда мамлакат бўйлаб ҳамкорликда терроризмга қарши кураш операцияларини ўтказиб келмоқда.
Санжар Жўра

Теглар:Толибон ИШИД Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!