...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонга 200 дан ортиқ товарларни олиб кириш учун божлар бекор қилинади


12:02, 03.07.2018 Жамият
 6 859

1 январдан 3410 та маҳсулотлар бўйича импорт божлари ставкалари пасайтирилади. Тўлиқ рўйхат кейинроқ эълон қилинади.

2019 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб Ўзбекистонда янги импорт божхона божлари ставкалари кучга киради, дея ёзади “Халқ сўзи”.
 
Бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибига солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига иловасида келтириб ўтилган.
 
Аввалроқ эълон қилинган ҳужжат лойиҳаси ва Президент имзолаган қарорни таққослаганда, кўплаб позициялар бўйича божни тўлиқ бекор қилмасдан, уни пасайтиришга қарор қилинганини кўриш мумкин.
 
Масалан, пальто, костюм, эркаклар кўйлаги ва бошқа кийим-кечаклар, ғишт ва бошқа қурилиш маҳсулотлари, бижутерия, кир ювиш машиналари ва ҳоказолар.
 
Шунингдек, электр устара, велосипед, идиш-товоқ, ўйин консоллари, видеоаппаратура, раковина, кўчага ётқизиладиган плиталар, тухум, банан, қуритилган хурмо, цитруслар, қаҳва, ёғ, сирка, бўёқ ва лаклар, совун, порох, гугурт, эритувчи суюқлик, антифриз, резина камера, газета қоғози каби 200 номдаги маҳсулотларни олиб кириш учун ставка бекор қилинди.
 
2019 йил 1 январдан 3410 та маҳсулотлар бўйича импорт божлари ставкалари пасайтирилади. Тўлиқ рўйхат кейинроқ эълон қилинади.
 
Автомобилларни олиб кириш учун божхона божлари эса деярли ҳозирда амалда бўлган ҳолатда қолди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бож тўлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар