...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондан 735 дона ондатра терисини олиб чиқиб кетаётган аёл қўлга тушди


09:51, 07.12.2018 Жамият
 4 133

Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонунбузар Д.М.га нисбатан чора кўрилган.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилигига бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Ғишткўприк” чегара-божхона постида ондатра териларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахснинг фаолиятига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.


 
Қўшни давлатга йўл олган Д.М.нинг қўл юклари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу йўловчи божхона декларациясида ҳам, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам маълум қилмасдан туриб, қиймати 29 млн сўмдан ортиқ бўлган 735 дона ондатра териларини яширин равишда олиб чиқишга урингани аниқланди.
 
Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонунбузар Д.М.га нисбатан чора кўрилган. 
 

Теглар:ондатра териси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар