Ушбу фармон лойиҳаси кўриб чиқиш учун муҳокамага қўйилган.
Ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикасига камида 200 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилиш учун яшаш гувоҳномасини ва кўп марталик визаларни (3 йил муддатга) олишнинг янги механизмлари таклиф этилмоқда.
Шунингдек, мамлакатга катта миқдорда инвестиция киритган чет эл фуқароларига “Фахрий фуқаро” унвонини бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.