...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда хориж фуқароларига “Фахрий фуқаро” унвони берилиши мумкин


11:44, 17.07.2018 Жамият
 1 760

Ушбу фармон лойиҳаси кўриб чиқиш учун муҳокамага қўйилган.

Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
 
Ҳужжат лойиҳасида Ўзбекистон Республикасига камида 200 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилиш учун яшаш гувоҳномасини ва кўп марталик визаларни (3 йил муддатга) олишнинг янги механизмлари таклиф этилмоқда.
 
Шунингдек, мамлакатга катта миқдорда инвестиция киритган чет эл фуқароларига “Фахрий фуқаро” унвонини бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:инвестиция Президент фармони фахрий фуқаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар