...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайдими?


15:00, 18.10.2017 Бу қизиқ
 4 994

19 октябрь куни ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жанубий ҳудудларда ҳарорати 22 даражагача кўтарилади.

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетганлиги кўпчиликни шошириб қўйган бўлса, ажаб эмас. 30 даражалик иссиқ ҳароратли кундан кейин кутилмаганда кучли шамол ва ёмғир...
 
Хўш, эртага бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
 
19 октябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 15–17 даража, кечаси 4–6 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ўзгариб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 15–20 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 22 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Фарғона водийсида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 12–17 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!